Мирзиёев Алиевнинг ота-онаси қабрини зиёрат қилди
Жамият
−
02 Март 2023
7912Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 март куни Баку шаҳридаги Фахрийлар хиёбонига ташриф буюриб, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
“Ҳайдар Алиев атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси бўлган. Унинг қатъияти, кучли сиёсий иродаси ва беқиёс етакчилик қобилияти туфайли қардош давлат мураккаб синовларни муносиб енгиб ўтган.
Ҳайдар Алиев ўзбек халқининг яқин дўсти бўлган. Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрган. Қардош мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий ришталар ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган”, деб ёзган Президент Матбуот хизмати.
Тошкентда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази фаолият юритмоқда. Ўтган йили Президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида пойтахтда Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбон очилган эди.
Ўзбекистон раҳбари Ҳайдар Алиев ва унинг рафиқаси Зарифа Алиева қабрига гул қўйди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь