Мирзиёев Алиевни туғилган куни билан табриклади

Жамият

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев жорий йилнинг 24 декабрь куни 58 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевга табрик мактубини йўллади. 

“Туғилган кунингиз муносабати билан Жаноби Олийларига самимий табрикларимни ва энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан жуда мамнунман”, деб бошланади мактуб. 

Шавкат Мирзиёев табрик мактубида Илҳом Алиевнинг ҳар томонлама пухта ўйланган ички ва ташқи сиёсати сабаб Озарбайжоннинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузи тобора мустаҳкамланаётгани, иқтисодиётнинг барча устувор йўналишлари, шу жумладан аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари ўсаётганини қайд этган. 

“Ўзбекистонга ва ўзбек халқига бўлган алоҳида муносабатингиз, шунингдек, яқин қардошлик муносабатларимиз туфайли мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли, кўп томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик изчил ривожланмоқда”, дейди Президент Мирзиёев.  

Маълумки, жорий йил Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлди ва Шавкат Мирзиёев Баку шаҳрида ўтган Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этди. Мирзиёев Алиевга йўллаган мактубида ушбу учрашувни ҳам ёдга олган. 

“Бу йил орамизда бўлиб ўтган қатор очиқ ва самарали учрашувлар, шу жумладан октябрь ойида Бакуда бўлиб ўтган самарали музокараларимиз Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар ривожига катта туртки берганини мамнуният билан таъкидламоқчиман. 

Ишончим комилки, юқори даражадаги алоқаларимиз натижасида яқин келажакда стратегик шерикчилигимиз ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида янги мазмун ва маъно билан тўлдирилиб, давлатимизнинг имкониятлари мос равишда янада юқори поғонага кўтарилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.  

Ўзбекистон раҳбари мактуби сўнгида Илҳом Алиевни яна бир бор табриклаб, унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, дўст Озарбайжон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда "Йил одами" сифатида эътироф этилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Озарбайжон Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг