Мирзиёев Алиев билан учрашув ўтказди

Жамият 2526
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг тадбирларга бой дастури доирасидаги иккинчи учрашувини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан ўтказди. 

Икки мамлакат етакчилари автомобиль саноати, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё ва нефть-кимё тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини тезлаштиришга интиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Самарқандга Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан етиб келди. Эртага, 11 ноябрь куни Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов келиши кутилмоқда. 

Президентлар Илҳом Алиев, Ражаб Тойиб Эрдўған ва Бош вазир Виктор Орбан рафиқалари Меҳрибон Алиева, Эмина Эрдўған ва Анико Леваи билан келган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.2
t
×