Мирзиёев Алиев билан музокара ўтказди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

“Мунтазам ўтказиб келинаётган олий даражадаги мулоқотларда эришилган келишувларнинг натижалари катта мамнуният билан қайд этилди”, дейилади хабарда.

Айтилишича, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, автомобиль, электротехника, тўқимачилик саноатида, энергетика тармоғида, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа устувор йўналишларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, маданий-гуманитар тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари амалий ҳамкорлик дастур ва лойиҳаларини илгари суриш борасида биргаликдаги ишларни жадал давом эттириш муҳимлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон Илҳом Алиев ИҲТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made