Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига таъзия йўллади
Жамият
−
04 Июль
8569Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазир Нарендра Модига таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, деб ёзди Президент матбуот котиби.
Маълумот учун, Ҳиндистондаги диний йиғиндаги тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 120 дан ортган. Маросимда ўн минглаб одамлар воиз Бҳоле Бабани тинглаш учун тўпланган. Полиция ҳисоботига кўра, рухсат этилган сиғим 80 мингга яқин бўлган бўлса ҳам, йиғинда 250 мингга яқин одам қатнашган. Оломон кетаётган воизнинг орқасидан югуриб, унга тегинишга уринган. Уларнинг кўпи лойга ботиб, ерга йиқилиб тушган, оқибатда оёқлар остида қолиб кетган.