Мирзиёев Ҳиндистон халқига таъзия йўллади
Жамият
−
23 Апрель 11088 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 апрель куни Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Таъзияда давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 апрель куни Ҳиндистон шимолидаги Кашмир минтақасида юз берган отишма оқибатида камида 25 нафар сайёҳ ҳалок бўлди. Яна 20 дан ортиқ киши яраланган. Расмийлар ҳозирча ҳалок бўлганларнинг сонини расман тасдиқламади. Отишма Пахалгам шаҳрида юз берган. Номаълум шахслар Байсаран водийсидаги сўқмоқ бўйлаб юрган сайёҳларга қарата ўқ узган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари бу ҳодисани террорчилик ҳужуми деб атамоқда.
Live
Барчаси