Мирзиёев Султонов ва Қўчқоровга янги вазифалар юклади

Жамият 5263
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ ҳамда кимё саноатида олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таҳлил қилиш, ушбу тармоқларни тизимли ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур йиғилишда Энергетика (Алишер Султонов) ва Молия (Жамшид Қўчқоров) вазирликларига “Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 2,3 миллиард долларлик хорижий кредитларнинг молиялаштириш шартларини белгилаш, “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси бўйича “Газпромбанк”нинг 300 миллион долларлик кредити жалб қилиш вазифаси юклатилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртаннефтгаз ва Газлинефтгаз корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш, нефть ва газ қазиб чиқариш, геологик қидирув ускуналарини сотиб олиш каби лойиҳаларга талаб этиладиган маблағларни мамлакатимизнинг еврооблигациялари ҳисобидан молиялаштириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, геологик қидирув ишлари мураккаб бўлган ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. 

Бундан ташқари, йиғилишда тизимда тўпланиб қолган дебитор қарздорликни камайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3
t
×