Миразизбек Мирзаҳалилов ҳам Токио олимпиадасига лицензияни қўлга киритди
Спорт
−
10 Март 2020
3721Иорданияда ўтган бокс бўйича Токио-2020 лицензион турнирининг кечки дастури ўзбекистонлик Миразизбек Мирзаҳалилов (-57 кг) чорак финал жангини ўтказди.
Мирзаҳалилов ярим финал йўлида гонгконглик Синг Ю Цони мағлуб этиб, Токио Олимпиадасининг йўлланмасини йўлга киритди.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган йигирманчи йўлланмаси бўлган.
Кечки дастур доирасида рингга кўтарилган қизлар Турсуной Раҳимова(-51 кг) ва Райҳона Қодирова (-60 кг) имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ Раҳимованинг вазн тоифасида 6 та йўлланма ўйналиши унинг лицензия учун курашиш имконияти мавжудлигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал боксчилар Санжар Турсунов, Бобоусмон Батуров, Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров, Элнур Абдураимов Токио олимпиадасига лицензияни қўлга киритган эди.