Миннихонов Ўзбекистонга келди
Олам
−
26 Июнь
16977Татаристон раиси Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрига келди. Бу ҳақда Миннихоновнинг матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро аэропортда Миннихоновни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари кутиб олди.
Аниқлик киритилишича, Татаристон раҳбари дастурида корхоналарни бориб кўришдан ташқари, вилоят раҳбарияти билан учрашувлар ҳам ўрин олган, уларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинади.
Маълумот учун, 14 июнь куни Миннихонов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Ҳамроев билан учрашган эди. Томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатлари доирасида республикалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қадамларни муҳокама қилди.
Бундан олдинроқ, 6 июнь куни Татаристон раҳбари Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев билан учрашган эди. Ўшанда томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, Бухоро ва Навоий вилоятларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
LiveБарчаси