Миннихонов Мирзиёев қабулида бўлди
Жамият
−
11 Октябрь 2022
6846Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 октябрь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Татаристон билан амалий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма инновацион лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилган.
Етакчи корхона ва компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг илк натижалари мамнуният билан қайд этилган.
Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки доирасида кооперация кўлами кенгайиб бормоқда. Хусусан, 16 та инвестиция лойиҳаси тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.
Қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ машинасозлик тармоғида, янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида, кичик тоннажли кимё ва нефтни қайта ишлаш, аграр саноат, IT соҳаларида кооперацияни кучайтириш ва лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон ҳудудларида, шу жумладан Жиззах ва Тошкент вилоятларида қўшма бизнес лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Таълимга оид, техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олинган.
LiveБарчаси