Миннеаполисда анархия вужудга келмоқда. Трамп зўравонлик билан бўлса ҳам буни олдини олмоқчи
Олам
−
31 Май 2020
9522АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида катта тартибсизликлар натижасида анархия – ҳокимиятсизлик вужудга келиши мумкин. Мамлакат Президенти Доналд Трамп унинг маъмурияти зўравонлик билан бўлса ҳам тартибсизликларни тўхтатишини ва анархиянинг олдини олишини айтди.
"Биз радикал сўл қарашларга эга бўлган жиноятчиларни мамлакатимиз ва бутун дунёга ўт қўйишига йўл қўймаймиз", дейди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, 25 май куни Миннеаполис полицияси 46 ёшли афро-америкалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Ҳибсга олиш пайтида полициячилардан бири Флойднинг бўйнини тиззаси билан қисиб қўйди. Шундан кейин афро-америкалик реанимацияда вафот этди. Ҳодисанинг видеоёзуви Интернетда пайдо бўлди.
Флойднинг ўлими Миннеаполисда кетма-кет тўрт кун давом этган тартибсизликларни келтириб чиқарди. Намойишчилар уйларни ёндириб, дўконларни талашди. Кейинчалик тартибсизликлар АҚШнинг бошқа шаҳарларига, жумладан Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Детройтга ҳам тарқалди.
Қўлга олишда иштирок этган тўртта полиция ходими ишдан бўшатилган. Улардан бири Дерек Човин қотилликда айбланган.
Аввалроқ, Оқ уй олдида ҳам тартибсизликлар бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси