Минглаб уйсизлар Париждан кўчирилмоқда
Спорт
−
05 Июнь 2024 7870 1 дақиқа
2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари арафасида Париж ва унинг атрофидан 12 мингдан ортиқ бошпанасизлар чиқариб юборилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Манбага кўра, Париждаги чодирли шаҳарчаларни кўчириш бўйича фаол жараён 2023 йил баҳорида бошланган. Ўшандан бери расмийлар 12 545 кишини мажбуран кўчирди.
Уйсизларни кўчириш билан шуғулланувчи компания бошпанасизлар муаммосини ҳал қилиш учун камида 20 минг уй зарурлигини билдирмоқда.
Маълумот учун, Париж шаҳрида 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Бу тарихдаги XXXIII ёзги Олимпиада ҳисобланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь