Мингдан ортиқ киши Ўзбекистон фуқаролигисиз қолиши мумкин
Жамият
−
03 Сентябрь 2019
10424Мингдан ортиқ ўзбекистонлик фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўйича 1150 кишилик рўйхат эълон қилинди.
Таъкидланишича, ушбу фуқаролар хорижга доимий яшашга уч йилдан ортиқ вақт олдин чиқиб кетган бўлиб, ҳозирга қадар консуллик ҳисобига турмаганлар.
Хабарда айтилишича, шу муносабат билан, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рўйхатдаги шахсларга нисбатан улар фуқаролигини олиб ташлашни расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси