Миллий терма жамоалар тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббий маълум бўлди

Спорт

image

АҚШ бош мураббийи Маурисио Почеттино тарихдаги энг кўп маош оладиган терма жамоа бош мураббийига айланди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, мутахассис терма жамоа билан икки йил муддатга йиллик 6 миллион евро маошлик шартнома имзолаган. АҚШ терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида мезбон мамлакат жамоаси сифатида саралашда иштирок этмайди.

Аргентиналик мутахассиснинг сўнгги иш жойи Лондоннинг “Челси” клуби бўлиб, у “аристократлар” постида 2023 йилнинг ёзидан 2024 йилнинг майигача ишлаган. Бу даврда унинг қўл остида «кўклар» барча мусобақаларда 51 учрашув ўтказиб, 27 марта ғалаба қозонди, 10 марта дуранг ўйнади ва 14 марта мағлубиятга учради.

Почеттино ўзининг профессионал мураббийлик фаолияти давомида ҳеч қачон терма жамоада ишламаган, Маурисио Испаниянинг “Эспаньол”, Англиянинг “Саутгемптон” ва “Тоттенхэм”, шунингдек, Франциянинг ПСЖ клубларини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Маурисио Почеттино Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made