Энди қурол учун лицензияни Миллий гвардия беради
Жамият
−
11 Июль 2019
6206Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Киритилган ўзгартиришлар қўриқлаш хизмати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия органларига ўтганлиги боис баъзи объектларни қўриқлашга Миллий гвардия органлари масъул эканлигини назарда тутади.
Хусусан, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганларни мажбурий даволашга ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларини, дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаш шулар жумласидандир.
Шунингдек, ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти эндиликда Миллий гвардия органлари томонидан лицензияланади.
Илгари Ички ишлар вазирлиги томонидан лицензияланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига тергов ва терговга қадар суриштирувларни ўтказиш ваколатини бериш кўзда тутилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь