Миллий гвардияга тергов ўтказиш ҳуқуқи берилади
Жамият
−
21 Июнь 2019 10735 1 дақиқа
Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Сенаторлар мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноий-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.
Қайд этилишича, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига тергов ва терговга қадар суриштирувларни ўтказиш ваколатини бериш кўзда тутилган. Қонун билан Миллий гвардия тергов ўтказиш ҳуқуқига эга бекинчи ташкилот бўлади.
Муҳокамалардан сўнг Сенат раиси Танзила Норбоева қонун лойиҳасини овозга қўйилди. Мажлисда иштирок этаётган 83 нафар сенаторнинг 78 нафари қонуни қўллаб-қувватлади. 1 нафар сенатор бетараф қолди, 4 нафари овоз бермасликни маъқул кўрди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь