Миллий гвардия қўмондонига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Шу муносабат билан у Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Маълумот ўрнида, Сарвар Мамаюсупов 1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

У Олий маълумотли: 2000 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2000 йилда ШҲО таркибидаги ҳарбий қисм махсус вазифалар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари сифатида бошлаган.

2005-2007–йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси тингловчиси бўлган.

2007-2020–йилларда Мудофаа вазирлигида тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия тайинлов

Баҳолаганлар

402

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг