Миллий баҳолаш тизими яратилади - ХТВ
Жамият
−
18 Ноябрь 2019
5972Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги янги миллий таълим стандартларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар берди.
"Миллий таълим стандартлари асосида дарслик ва ўқув қўлланмалар, ўқитиш услублари ҳамда баҳолаш тизими яратилади. Мазкур жараёнга маҳаллий ва хорижлик экспертлар жалб этилган.
Умумий ўрта таълим стандартлари лойиҳалари йил якунига қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилган. Кейинги босқичда амалга ошириладиган вазифалар ҳар бир фан ва синф учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда 2020 йил ўқув материалларини тайёрлашдан иборат бўлади.
Янги стандартлар асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари мактабларда 2021-2022 йилларда апробациядан ўтади ва келаси беш йилда босқичма-босқич жорий этиб борилади", дейилади хабарда.
LiveБарчаси