Миллиардер Роман Абрамович шахсий Boeing’ини сотувга қўйди

Олам

image

Россиялик миллиардер Роман Абрамович P4-MES рақамли шахсий Boeing 767-300ER самолётини сотувга қўйди. Бу ҳақда “Forbes”га авиация бозоридаги икки манба хабар берган. 

Самолётнинг сотилиши билан Global Jet Monaco SAM компанияси шуғулланади. Лотнинг тахминий қиймати 100 миллион долларни ташкил этади. 

Таъкидлашича, самолётдан фойдаланиш 2007 йилдан бошланган. Ўшанда унинг қиймати 315 миллион долларни ташкил этган. 

Самолёт бортида ўқиш зали, учта меҳмон ётоқхонаси, овқатланиш хонаси ва меҳмонхона мавжуд. Мутахассисларнинг фикрича, Boeing’ни сотиш қийин бўлади. 

“Бой тадбиркорлар бошқаларникидан фарқ қиладиган, буюртма асосида тайёрланган интерьерга эга самолётда учишни хоҳлайди”, деган BizavNews авиация лойиҳаси раҳбари Дмитрий Петроченко. 

Маълумот ўрнида, Роман Абрамович 2020 йилда максимал даромад олган россиялик миллиардерлар ўнлигидан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Абрамович

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг