Миллатлар лигаси: Нидерландия Бельгияни янчиб ташлади. Франция аламли мағлубиятга учради

Спорт

image

Кеча, 3 июнь куни футбол бўйича Миллатлар лигасининг 1-тур баҳслари давом эттирилди.

Бугунги кунда дунёнинг энг кучли жамоларидан бири Франция ўз уйида Данияни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериди. "Stade de France"га йиғилган мухлислар биринчи таймда гол кўришмади. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Нукункунинг супер узатмасидан сўнг Карим Бензема ҳисобни очди. Шундан сўнг французлар устунликни мустаҳкамлаши кутилганди. Бироқ Дания тушкунликка тушмади. 68 ва 88-дақиқада Корнелиус Франция дарвозасини икки марта ишғол қилди. Шу тариқа, кўпчилик учун кутилмаганда, французлар Миллатлар лигасини мағлубият билан бошлади.

Куннинг яна бир қизиқарли учрашувида Бельгия майдонига сафар қилган Нидерландия термаси 4:1 ҳисобидаги ўта ишончли ғалаба билан қайтди. Шунингдек кўпчилик учун кутилмаганда Хорватия Австрияга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Миллатлар лигаси

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг