“Милан” ЕЧЛда илк очкосини қўлга киритди
Спорт
−
04 Ноябрь 2021
2730Кеча, 3 ноябрь куни Италиянинг “Милан” клуби UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Порту”ни қабул қилди.
“Россонерилар” жорий йил Европанинг асосий клублар мусобақасида кетма-кет 4-учрашувда ҳам ғалаба қозона олмади (1:1).
Ўйин дебютидаёқ “Порту” Луиш Диашнинг голидан сўнг, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ Стефано Пиоли шогирдлари иккинчи бўлимда Чансел Мбембанинг 61-дақиқадаги автоголи эвазига мувозанатни тиклади. Ушбу дуранг натижадан эвазига “Милан” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқидаги биринчи очкони қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Милан” – “Атлетико” (1:2) учрашувида йўл қўйган хатоси учун бош ҳакам Жунайт Чақир UEFA томонидан жазолангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси