“Милан”раҳбарияти жамоа сардори учун янги шартнома тайёрламоқда

Спорт 1585
image

Италиянинг “Милан” клуби жамоа сардори Алессио Романьоли билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади.

Футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади, яъни у жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

“La Gazetta dello Sport” хабарига кўра, “россонерилар” жамоаси 26 ёшли футболчининг ҳозир олаётган 6 миллион евролик маошини 3,5 миллион еврога қадар камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, футболчининг ўзи энг камида 4,5 миллион евро маош таклифини кутмоқда.

Бироқ ҳимоячининг агенти Мино Райолага яқин кунларда таклиф юборилади. Чунки дарвозабон Жанлуижи Доннарумма жамоани эркин агент сифатида тарк этганидан сўнг, у билан клубнинг муносабатлари кескинлашган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Романьоли “Милан” билан барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.9
t
×