“Микрокредитбанк”га янги раис тайинланди

Жамият

image

“Микрокредитбанк”га янги раис тайинланди. Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида хабар берилди.

Бўтаев Ориф Алибоевич “Микрокредитбанк” аксиядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси этиб тайинланди.  
 
Бугунгача Ориф Бўтаев “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.  
 
Ориф Бўтаев 1983 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат босқичини – “Банк иши”, 2012 йилда Банк-молия академиясининг магистратура бўлимини –“Инвестицияларни бошқариш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Микрокредитбанк Ориф Бўтаев

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг