Микробиолог олим Маҳмуд Зокиров вафот этди
Жамият
−
15 Июль 2021
5464Микробиология соҳасида етакчи олим Маҳмуд Зокирович Зокиров 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Маҳмуд Зокиров Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институтида “Микроорганизмлар ферментлари” лабораториясининг фаол ташкилотчиларидан бири бўлган ва узоқ йиллар мобайнида ушбу лабораторияни бошқарган.
“Етакчи амалиётчи, моҳир устоз ва мураббий олим Маҳмуд Зокиров бактерия ва замбуруғларнинг турли фермент тизимларини ўрганиш, тавсифлаш, улардан халқ хўжалиги ва саноатда кенг фойдаланиш соҳасига улкан ҳисса қўшган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал адиб Дадахон Нурий 78 ёшида, технологияси соҳасидаги таниқли олим Темуржон Отақўзиев 85 ёшида ҳамда таниқли журналист ва адиба Фарида Усмонова 100 ёшида вафот этди.
LiveБарчаси