Миграция агентлигига янги раҳбар тайинланди

Local

image

Бугун, 3 сентябрь куни Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли қарорни имзолади.

Маълумот учун, Муҳсинхўжа Абдурахмонов 1974 йил Фарғона вилоятида туғилган. У АҚШнинг Чико шаҳридаги Калифорния давлат университети ҳамда Япониянинг Отару коммерция университетини битирган. Шунингдек, Мухсинхўжа Абдурахмонов 2004–2008 йилларда Япониянинг Хоккайдо университетида докторлик диссертацияни ҳимоя қилган.

У 2004-2006 йилларда “Coca Cola Ichimligi O‘zbekiston” компаниясида менежер лавозимида, 2008-2018 йилларда эса “MTRUSTCo. Ltd”нинг (Япония) бош директори бўлиб ишлаган. Шундан сўнг, 2018-2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган. У 2021 йилнинг июлида Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланган. Муҳсинхўжа Абдурахмонов 2021 йилдан элчи лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлган. У рус, тожик, инглиз, япон ва араб тилларини билади. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беҳзод Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends