Мезбон билан келишмовчилик: Эрдўған Глазгодаги саммитга бормади

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Римда бўлиб ўтган G20 саммити якунида Истанбулга қайтди ва у Глазгодаги иқлим саммитида шахсан иштирок этмайди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берган. 

Таъкидланишича, Туркия етакчисининг расмий самолёти унга ҳамроҳлик қилаётган бутун делегация билан кечаси Истанбулга қўнган. 

Қайд этилишича, Эрдўған Шотландияда бўлиши билан боғлиқ қатор протокол масалаларини мезбон давлат билан келишиб олиш имкони бўлмагани учун форумдаги иштирокини бекор қилган. Айни пайтда иқлим форуми маърузачилари рўйхатида Туркия раҳбари номи тилга олинмаган. 

Аввалига Эрдўғаннинг Глазгода АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашиши режалаштирилган эди. Бироқ, бу музокаралар кеча, 31 октябрь куни Римда бўлиб ўтди. 

Маълумот ўрнида, бугун, 1 ноябрь куни очиладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 26-конференциясининг нуфузли вакиллари кеча, 31 октябрь куни Глазгода йиғилишни бошлади. АҚШ Президенти Жо Байден, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Италия Бош вазири Марио Драги ва бошқалар G20 саммити якунланган Римдан Шотландияга учиб кетди. 

Аввалроқ, Эрдўған АҚШ Сурияда курд террорчилик ташкилотларига ҳозиргача бериб келган ёрдамини тўхтатишига ишонч билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

саммит Эрдўған

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг