АҚШ террорчиларга ёрдам беришни тўхтатиши керак – Эрдўған
Олам
−
01 Ноябрь 2021
7172Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Сурияда курд террорчилик ташкилотларига ҳозиргача бериб келган ёрдамини тўхтатишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Туркия раҳбари Римдаги G20 саммити якунида айтди.
“Ушбу саммитда америкалик ҳамкорларимиз билан мулоқотлар чоғида “Курдистон ишчилар партияси”, “Ўз-ўзини ҳимоя қилувчи халқ кучлари” террорчи ташкилотларини қўллаб-қувватлаётгани муносабати билан афсусда эканимизни билдирдик. Бу НАТОдаги муносабатларимизга путур етказишини, бирдамлигимизни бузишини айтдик. Ишончим комилки, келажакда АҚШдан бошқа бундай ёрдам бўлмайди”, деган Эрдўған.
Шунингдек, у Туркия ва АҚШ Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликлари ўртасида Сурия масалалари, жумладан, ушбу террорчи ташкилотларининг Суриядаги фаолияти бўйича алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олинганини айтган.
Эрдўған Туркия армиясининг Афғонистондан олиб чиқилиши масаласи ҳақида гапираркан, Анқара у ерда бўлиб ўтган воқеалар ва шароитларни ҳисобга олган ҳолда буни қилишга мажбур бўлганини таъкидлаган. Бу масала Америка томони билан Римда бўлиб ўтган музокараларда ҳам кўтарилган.
“Бундан кейин қандай давом этишимизни биз ва ҳамкорларимиз, хусусан Қатар кейинги воқеалардан билиб оламиз. “Толибон” ҳозир Туркиянинг Афғонистондаги элчихонаси орқали биз билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо йўл харитаси қандай бўлади, бундан кейин қандай қадамлар қўямиз, вазиятнинг ривожланишига боғлиқ бўлади”, деган Эрдўған.
Аввалроқ Эрдўған Туркия Қуролли Кучлари агар зарурат туғилса, Идлибда Сурия армиясига қарши оғир қурол ишлатишини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь