Метрода йигит ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди
3-саҳифа
−
21 Февраль 2023
14723Тошкент метрополитенида поезд тагига ўзини ташлашга уринган шахс ушлаб қолинди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Кеча, 20 февраль куни соат 19:20 ларда фуқаро Д.О. метронинг “Пахтакор” бекатида жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд йўлига ташламоқчи бўлган.
Бекат платформасида хизмат олиб бораётган иккинчи батальон сафдор ходими А.Д. уни ушлаб қолишга улгурган.
Суриштирув ишлари давомида фуқаро Д.О. 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида “Шизофрения” ташхиси билан рўйхатда туриши маълум бўлган. Унинг онаси воқеа жойига чақиртирилиб, ўғли унга соғ-саломат ҳолда топширилган.