Метрода туғилган чақалоқ ва унинг онасига бутун умрлик чипта берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент метрополитенининг Ғафур Ғулом бекатида чақалоқ дунёга келганди. Ушбу чақалоқ ва унинг онасига метродан умрбод бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима – Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари ҳам рағбатлантирилиши назарда тутилган.

Маълумот учун, чақалоқ кеча, 6 октябрь куни туғилди. Поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима – Наима Махамаджоновага хизмат давомида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган.

Бир лаҳзада вазиятни тўғри баҳолаган Наима Махамаджонова хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашган ҳамда чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни (киндик қисми боғланиб, янги туғулган чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган) кўрсатган.

Бу вақт ичида тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар (тахмиман 10 дақиқа) ходимлар она ва чақалоқ ҳолатини назорат остида ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ метрополитен Ғафур Ғулом бекати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг