Meta сўзидан қайтди 

Технология

image

Meta ўзининг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида давлат раҳбарига суиқасд қилиш ҳақидаги чақириқларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди. Бу ҳақда компания вице-президенти Ник Клегг маълумот берди.  

Таъкидланишича, Клеггнинг баёноти кеча, 13 март куни Meta’нинг ички форумида пайдо бўлган. 

“Ҳар қандай ноаниқликни бартараф этиш учун биз платформаларимизда давлат раҳбарининг ўлимига чақирувларга йўл қўймаслигимизни тушунтириш учун кўрсатмаларимизни янада қисқартирмоқдамиз", деб ёзган Клегг. 

Аввалроқ, Meta Platforms Украинадаги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида россиялик ҳарбийларга қарши зўравонликка ундашга қўйилган тақиқни вақтинча олиб ташлагани айтилганди. Янги сиёсат Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь фуқароси Александр Лукашенконинг ўлимига чақирувларга ҳам рухсат берар эди.  

Шундан сўнг Россия Федерацияси Бош прокуратураси суддан Meta компаниясини экстремистик ташкилот деб тан олишни ва унинг Россиядаги фаолиятини тақиқлашни сўраганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Россияда бугун, 14 март куни Instagram ижтимоий тармоғига кириш чекланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Meta

Баҳолаганлар

1060

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг