Meta экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилди

Технология

image

Meta корпорацияси Росфинмониторинг экстремистлар ва террорчилар реестрига киритилган. Бу ҳақда бугун, 11 октябрь куни ташкилот сайтида хабар берилди. 

Корпорация Meta Platforms Inc сифатида рўйхатга олинган. 

Росфинмониторингнинг Американинг Meta корпорациясини экстремистлар ва террорчилар реестрига киритиш ҳақидаги қарори WhatsApp мессенжери фаолиятига чекловлар жорий этилишини англатмайди, корпорация маҳсулотлари фойдаланувчилари учун қонуний нуқтаи назардан ҳеч нарсани ўзгартирмайди, улар қонунни бузмайди.

Бу ҳақда Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раҳбари Андрей Клишас маълум қилди. 

“Росфинмониторингнинг Meta’ни экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарори Meta ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари учун вазиятни ўзгартирмайди, Meta маҳсулот фойдаланувчилари қонунни бузмайди”, деб ёзди сенатор ўзининг Telegram-каналида. 

Унинг қўшимча қилишича, Meta маҳсулотларига оид суд қароридан кейин ҳуқуқий вазият ҳеч қандай тарзда ўзгармаган. 

“WhatsApp мессенжерида ҳеч қандай чекловлар йўқ”, дейди Клишас. 

Шунингдек, “Весна” ҳаракати ҳам ушбу шундай реестрга киритилган: 2022 йил сентябрь ойида Санкт-Петербург шаҳар прокуратураси суддан ушбу ташкилотни экстремистик деб тан олишни ва унинг Россияда фаолиятини тақиқлашни сўраган эди. 

Март ойида Москванинг Тверской туман суди Американинг Meta компаниясига тегишли Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқлари фаолиятини экстремистик деб тан олди ва уларнинг Россияда ишлашини тақиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Meta Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг