Мессисиз қолган “Барселона” Роналдуси бор “Ювентус”ни йирик ҳисобда таслим қилди

Спорт 12630
image

Кеча, 8 август куни “Эстади Йохан Кройфф”да бўлиб ўтган Жоан Гампер Кубоги финалида “Барселона” “Ювентус”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Лионель Мессисиз қолган каталонияликлар Криштиану Роналду етакчилигидаги туринликлар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Ўйиннинг учинчи дақиқасидаёқ “Барселона”нинг янги футболчиси Мемфис Депай ҳисобни очди. Иккинчи тайм 57-дақиқасида эса бурчакдан ошириб берилган тўпни Мартин Брейтуэйт боши билан дарвозага жойлади. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Рикки Пуч якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0. 

Маълумот учун, Жоан Гампер кубоги “Барселона” томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўртоқлик турнири. Клуб президенти Энрике Лоде томонидан 1966 йилда асос солинган ва “Барса”да узоқ йиллар президент бўлиб ишлаган Жоан Гампер шарафига номланган. Мусобақада мезбон жамоа 44 марта ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Европа чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларининг 6-турида “Ювентус” “Барселона”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 677
Рейтинг: 3
t
×