Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

Мессисиз Аргентина ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 26 март тонгида 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати Жанубий Америка минтақаси саралаш босқичи доирасида Аргентина Бразилияни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғааба қозонди. 

Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳисобни очган бўлса, Энцо Фернандес 12-дақиқада орадаги фарқни иккитага оширди. 26-дақиқада Бразилия ҳужумчиси Матеус Кунья ҳисобни қисқартирди. Биринчи тайм охирида, яъни 37-дақиқада Алексис Макаллистер ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди. Иккинчи таймнинг 71-дақиқасида Жулиано Симеоне ҳам гол уриб, якуний нуқтани қўйди. 

Шу тариқа, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган Аргентина терма жамоаси турнир жадвалида 31 очко жамғарган ҳолда муддатидан аввал Жаҳон чемпионати-2026 турнирига йўлланмани қўлга киритди. Бразилия эса 21 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни банд этиб турибди.

Таъкидлаш жоиз, жароҳати сабаб терма жамоа сардори Лионель Месси Аргентинанинг март ойидаги йиғинларига келолмади. Шунингдек, узоқ танаффусдан кейин Бразилия термасига чақирув олган Неймар ҳам йиғинга бир неча кун қолганида жароҳат олди ва қайдномадан чиқарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Неймар Жаҳон чемпионати Бразилия Аргентина Жанубий Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг