Мессининг футболкаси аукционда катта суммага сотилди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби футболчиларнинг сўнгги ўйинларда кийган футболкаларини аукционга қўйди.

Қайд этилишича, Париж клубининг 17 нафар футболчиси кийими аукционда сотилган. Жумладан, аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг “Анже”га қарши ўйинда кийган формаси хитойлик мухлис томонидан салкам 44 минг еврога харид қилинди.

Аукцион доирасида клуб ҳужумчиси Киллиан Мбаппенинг ҳам футболкаси каттагина суммага пулланди. Футболчининг “Ланс” ҳамда “Страсбург” жамоаларига қарши учрашувларда кийган кийимлари 15 минг евро атрофида сотилди.

Маълумот учун, Франция чемпионатида ортда қолган 19 та турдан сўнг ПСЖ 47 очко билан карвонбошилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made