Мессига интизомий чора кўрилади

Спорт

image

ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш ҳужумчи Лионель Мессига Саудия Арабистонига сафари туфайли интизомий иш қўзғатилганини маълум қилди. 

Жорий йилнинг 2 май куни кечқурун Кампуш Мессига қўнғироқ қилиб, интизомий иш бошланганини маълум қилган. Ҳужумчи Саудия Арабистонига жамоа машғулотлари вақтида раҳбарият рухсатисиз сафар қилгани учун икки ҳафтага дисквалификация қилинди.

Месси Саудия Арабистонида бўлгани учун 1 май, душанба куни эрталаб ПСЖ машғулотини ўтказиб юборди. Дастлаб, сафар ПСЖ раҳбарияти билан келишилган эди, аммо Франция чемпионатининг 33-тури доирасидаги ўйинда (1:3) “Лорьян”дан учралган мағлубият туфайли душанба куни машғулотлар ўтказилиши белгиланганди. Месси ўз режаларини бекор қила олмади. Футболчи Саудия Арабистонининг туризм элчиси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг