Месси жароҳатидан қутулди

Спорт 1158
image
-

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси чап тиззасидан олган жароҳатидан тузалди.

Месси бир нечта ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмади. 34 ёшли футболчи энди Аргентина терма жамоаси ихтиёрида ва 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги ўйинларида майдонга тушишга тайёр. “TyC Sports” хабарига кўра, футболчи умумий гуруҳ машғулотларига қайтган ва жароҳат олган тиззасида ҳеч қандай муаммо сезилмаган.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони футболчини Уругвай билан навбатдаги ўйинда асосий таркибда майдонга туширишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, “Альбиселесте” жорий йилнинг 13 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Уругвай, 17 ноябрда эса Бразилияга қарши майдонга тушади.  

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.1
t
×