Месси Йил тинчлиги бўйича чемпион бўлди
Спорт
−
19 Декабрь 2020
4928Каталониянинг "Барселона" клуби футболчиси Лионель Месси "Champion for Peace of the Year" (Йил тинчлиги бўйича чемпион) мукофотини қўлга киритди.
Аргентиналик футболчи мукофотни тинчлик, адолат, ижтимоий ечимлар ва жамоат ишларига содиқлиги учун қўлга киритган.
"Месси ўзининг фонди орқали бутун дунё бўйлаб кам таъминланган болаларнинг таълим олишига ҳиссасини қўшмоқда", дейилган "Peace and Sport" ташкилоти сайтида.
Мессининг ўзи ҳам бу борада фикрларини билдирган.
"Бундай эътирофни олганимдан жуда мамнунман. Бошқаларга ҳурмат, бу мен болалигимдан ўрганган нарса. Бу муҳим қадриятни футбол майдонида ҳам доим қўллашга ҳаракат қиламан. Адолатли футболчи эканингизни тан олишлари жуда ёқимли", деган у.
Маълумот учун, Испания чемпионатининг жорий мавсумида аргентиналик 12 та учрашув ўтказиб, бешта гол урган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь