Месси яна бир жабҳада Роналдуни ортда қолдирди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бугун, 8 сентябрь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Аргентина ва Эквадор терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур учрашув 1:0 кўринишида Аргентина фойдасига ҳал бўлди. Ягона голни ўйиннинг 78-дақиқасида жамоа сардори Лионель Месси жарима зарбаси орқали киритди. 

36 ёшли футболчи учун ушбу гол фаолияти давомида бевосита жаримадан киритилган 65-тўп бўлди. Месси бу кўрсаткич бўйича ҳозирда ўзи фаолият юритаётган “Интер Майами” клуби хўжайини Дэвид Бекхэмнинг натижасини такрорлади. Яна бир жиҳатдан азалий рақобатчиси ҳисобланган Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 5 та гол фарқи билан ортда қолдирди. Ҳозирда “Ал-Наср” клуби сардорининг ҳисобида 60 та жаримадан киритилган гол бор. 

Жарима зарбаларидан гол уриш бўйича рекорд бразилиялик ярим ҳимоячи Жуниньо Пернамбуканога тегишли бўлиб, у 77 марта жаримадан унумли фойдаланган. Иккинчи ўрин эса афсонавий Пелега тегишли, футболчи профессионал фаолияти давомида 70 марта стандарт вазиятдан гол урган. Кейинги ўринларни эса Виктор Легроталье ва Роналдиньо банд этиб турибди, уларнинг ҳар иккаласида 66 тадан жарима зарбаси орқали рақиб дарвозасига урилган гол бор. 

Шунингдек, Аргентина терма жамоаси Эквадорга қарши кечган ўйиндаги ғалабаси орқали ўз тарихидаги рекордни ҳам янгилаб қўйди. Яъни терма жамоа Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 22 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Бу борада Жанубий Америка рекорди Бразилияга (34 та ўйин), Жаҳон рекорди эса Испанияга (66 та ўйин) тегишли.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Криштиану Роналду Дэвид Бекхэм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made