Месси учун миллиард долларлик шартнома таклиф қилишди
Спорт
−
07 Август 2021
9287Лионель Мессининг эркин агентга айланиши бадавлат жамоалар учун айни муддао бўлди.
Гап шундаки, Қатарнинг “Ал Саад” клуби аргентиналик футболчига ақлбовар қилмас даражада улкан маошли шартнома таклиф қилди.
“Барселона” собиқ футболчиси Хави Эрнандес мураббийлигидаги клуб Мессининг хизматларидан фойдаланиш учун, бир миллиард евро ва уч йиллик шартнома тайёрлаб қўйган. Агар аргентиналик футболчи таклифни қабул қилса, ҳозирги йиллик даромадига қараганда 3 баробар кўп маблағга эга бўлади.
Бироқ, “Пари Сен-Жермен” мураббийи Маурисио Почеттино Мессини эркин агент сифатида Парижга олиб келинаётганини ва бошқарув кенгаши барча вазиятларни ҳисобга олишга ҳаракат қилаётганини тасдиқлади.
Месси Каталонияда маоши камайишига рози бўлсада, молиявий муаммолар ва Испания футбол уюшмасининг молиявий чекловлари сабабли “Барса”нинг ўзи бунга қодир эмас.
Аввалроқ, Лионель Месси ПСЖда 50 миллион евро маошга эга бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси