Месси 3-марта FIFA томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди

Спорт

image

ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида учинчи марта FIFA томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ҳозиргача ҳужумчи 2009 ва 2019 йилларда ушбу соврин билан тақдирланган. Шунингдек, икки француз форварди ҳам совринга даъвогар бўлди: Мессининг ПСЖдаги жамоадоши Килиан Мбаппе ва “Реал Мадрид” футболчиси Карим Бензема.

Месси Аргентина терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва турнирнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Финал учрашувида жанубий америкаликлар Францияни драматик баҳсда мағлуб этди (3:3, 4:2 пен.).

Аргентиналик футболчи етти марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган ва Месси бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади.

FIFA маросимида Аргентина терма жамоасининг бошқа вакиллари ҳам тақдирланди – Эмилиано Мартинес йилнинг энг яхши дарвозабони, Лионель Скалони эса энг яхши мураббий деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг