Месси Туркия ва Суриядаги зилзилалардан жабрланганларга катта сумма хайрия қилди

Спорт

image

Туркия ва Суриядаги зилзилалар минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Кучли силкинишлар кўплаб уйлар, мактаблар, бинолар ва бошқа иншоотларни вайрон қилди. Бу икки давлатдаги муаммолар бутун дунёни, жумладан, футбол юлдузи Лионель Мессини ҳам хавотирга солди. Футболчи жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қарор қилган. Бу ҳақда “Sot.com” хабар берди.

Манбага кўра, Лионель Месси Туркия ва Суриядаги зилзилардан жабрланганлар учун 3,5 миллион евро хайрия қилди.

Месси ўзининг “Leo Messi Foundation” жамғармасидан зилзиладан жабрланганларга ёрдам юборишни сўради. 

Маълумот учун, “Leo Messi Foundation” – бу дунё болаларининг саломатлиги ва таълим олишига ғамхўрлик қилувчи оилавий жамғарма ҳисобланади. Леонинг акаси Матиас Месси агентлик фаолиятини UNICEF билан ҳамкорликда ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made