Месси Роналдуга етиб олди

Спорт 3938
image

Саудия Арабистони билан Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида ҳисобни очган Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси мундиаллардаги 20-ўйинида 7-голини урди. Бу кўрсаткич бўйича у португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуга етиб олди (17 та ўйин).

Маълумот учун, 35 ёшли Месси учун бу бешинчи жаҳон чемпионатидир. Криштиану ҳали Қатардаги мундиалда дебют қилгани йўқ, аммо Роналду учун ҳам бу фаолиятидаги 5-мундиал бўлади.

Шунингдек. Жаҳон чемпионатларида Олдржих Неедли (Чехия), Лайош Тихи (Венгрия), Карека (Бразилия), Анжей Шармах (Польша), Луис Суарес (Уругвай), Жонни Реп (Нидерландия) ва Ханс Шефер (Германия) 7 та гол урган.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 3
Теглар
t
×