Месси ПСЖ билан янги шартнома имзолашни пайсалга солмоқда
Спорт
−
04 Февраль 2023 6388 1 дақиқа
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ПСЖ билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. Бу ҳақда “Culture” нашри хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи жорий мавсум якунида ПСЖда қолиши кераклигига шубҳа қилмоқда. Шу муносабат билан ҳужумчи ПСЖ раҳбарияти билан яқинда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувни кейинга қолдирди.
Қайд этилишича, ҳозир Месси узоқ муддатли фаолият ҳақида ўйламоқда. ПСЖ билан шартномасини узайтиришдан олдин у фаолиятининг сўнгги йилларини қандай ўтказмоқчилиги бўйича бир тўхтамга келиши керак.
35 ёшли футболчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 23 ўйинда 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
ПСЖ 51 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь