Месси профессионал фаолиятидаги 900-ўйинини ўтказди 

Спорт 1991
image

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси профессионал карьерасидаги 900-ўйинини ўтказди. 

Юбилей ўйин Испания кубоги ярим финали доирасида "Барселона"нинг "Севилья"га қарши баҳси бўлди. 

Каталония жамоаси сардори учун бу Андалусия клуби билан ўйналган 41-ўйин ҳисобланади. 41 та ўйин давомида Месси 37 та гол урган. 

Шунингдек, "Севилья" билан учрашувлар давомида у 16 бор голли узатма амалга оширган. 

Умуман олганда, форвард "кўк-анорранглилар" жамоасида 758 та учрашув ўтказган, уларда 651 та гол урган ва 285 та голли узатмани амалга оширган. 

Шунингдек, Месси Аргентина терма жамоасида 142 бор ўйин ўтказган. Терма жамоа таркибида у 71 та гол урган ва 51 та голли узатмани амалга оширган. 

Маълумот ўрнида, "Барселона" Испания кубоги ярим финали доирасида кечган баҳсда "Севилья"га 2:0 ҳисобига ютқазиб қўйди. 

Бу каталонияликлар учун сўнгги 7 учрашувдаги илк мағлубият бўлди. Бунгача жамоа 6 та ўйиндан иборат ғалабали серия қайд этаётганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×