Месси омадсиз сериясига барҳам бера олмади

Спорт

image

ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Бавария” билан ўйинларда (0:1, 0:2) гол ура олмади.

Аргентиналик футболчи кетма-кет 4 мавсумдан бери турнирнинг 1/8 финал босқичида гол ура олмаяпти. Месси турнирнинг плей-офф ўйинларида фақатгина 2005-2006 ва 2006-2007 йилги мавсумларда гол уришни уддалаган.

Жорий мавсум Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида ПСЖ сафарда “Бавария”га қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнир билан хайрлашди. 9 мартга ўтар кечаси яна бир плей-офф баҳси бўлиб ўтди. Лондоннинг “Тоттенхем” клуби ўз уйида “Милан” билан нурсиз дуранг қайд этиб, мусобақани тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг