Месси коронавирусдан тузалиб, Парижга учиб кетди

Спорт 1293
image

Аввалроқ, ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 5 январь куни 34 ёшли футболчининг коронавирусга топширган тести манфий натижа берган. Шу сабабли, у Аргентинадан Францияга жўнаб кетган. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Месси жорий йилнинг 7 январь кунига қадар машғулотларга қайтади ва 10 январь куни “Лион”га қарши Франция чемпионати ўйинида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Лео Месси 2021 йилнинг ёзида молиявий чекловлар сабабли “Барселона”ни тарк этиб, ПСЖ билан шартнома имзолаган эди. 34 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум жамоаси сафида 14 та ўйинда майдонга тушган ва 5 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, парижликлар 19 ўйинда 46 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.1
t
×