Месси Холандни ортда қолдирди

Спорт

image

Аргентиналик футболчи Лионель Месси ESPY Award талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, Месси сорврин учун курашда “Манчестер Сити” аъзоси Эрлинг Холандни ортда қолдирган. Мукофотга Месси ва Холанддан ташқари “Барселона” ва Испания терма жамоаси футболчиси Айтана Бонмати ҳамда АҚШ терма жамоаси ва “Портленд Торнс” клуби вакили София Смит даъвогарлик қилган.

Таъкидлаш жоиз, ESPY мукофоти Американинг ESPN телеканали томонидан йилининг энг яхши спортчи ва жамоаларига берилади. ESPY мукофоти ғолиблари мухлислар овози билан аниқланади.

Маълумот учун, Месси 7 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. У FIFA томонидан 3 марта “The Best” соврини билан тақдирланган. Шунингдек, Месси ўзи иштирок этган бир қанча нуфузли турнирларнинг энг яхши футболчиси деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Лионель Месси Олтин тўп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг