Месси қайси клубга ўтиш масаласида бир қарорга келган

Спорт 21925
image

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси катта эҳтимол билан 2021 йилнинг ёзида Каталония клубини тарк этади. Бу ҳақда Испаниянинг “El Chiringuito” нашри хабар бермоқда.

Аргентиналик футболчи ҳозирга келиб фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келган. Қайд этилишича, футболчи Миланнинг “Интер” клубига ўтишни истамоқда.

Шунга қарамай, “Манчестер Сити” клуби Мессини Англия Премьер-лигасига олиб келиш борасида ишларни бошлаб юборган. Клуб эгаси шайх Мансур аргентиналикни ўз клуби сафига қўшиб олиш учун маблағ ажратишга тайёрлиги ҳақида раҳбарият ва Гвардиола билан гаплашган.

Аввалроқ, 33 ёшли голеадорга “Манчестер Сити"дан ташқари, “ПСЖ” ва “Интер” клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Месси жорий мавсумда Ла Лигада 13 ўйинда 6 та голга муаллифлик қилган. Футболчининг “Барселона” билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1296
Рейтинг: 2.9
t
×