Месси “Интер”га қарши ўйингача тикланиши мумкин

Спорт 489
image

Испаниянинг "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га қарши ўтказиладиган учрашувгача жароҳатдан тикланиши мумкин.

У "Вильярреал"га қарши ўйин (2:1)да олган жароҳатидан кутилгандан кўра тезроқ тузалмоқда.

Қайд этилишича, футболчининг тикланиши шу темпда давом этса, у "Интер" билан ўйин қайдномасига қўшилади.

"Барселона" Мессининг саломатлигига катта эҳтиёткорлик билан қарамоқда. Унинг "нерадзуррилар" билан ўйинда иштирок этиши ўйиндан олдингина маълум бўлади. Мураббийлар штаби футболчининг соғлиғи билан таваккал қилмоқчи эмас.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.3
Будьте в курсе событий!
×
×