Месси “футбол қироли”нинг рекордини янгилади

Спорт

image

Кеча, 9 сентябрь куни Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг ПСЖ клуби футболчиси Лионель Месси Боливия терма жамоаси билан ўйинда хетт-трик қайд этиб, терма жамоадаги голлари сонини 79 тага етказиб олди. Ушбу натижа эвазига 34 ёшли футболчи голлар сони бўйича Жанубий Америка минтақасининг рекордчисига айланди.

Бунга қадар бразилиялик афсонавий футболчи Пеле 77 гол билан Жанубий Америка терма жамоалари (КОНМEБОЛ) футболчилари ўртасида етакчилик қилаётган эди. 

Месси ушбу натижани қайд этиш учун Аргентина терма жамоасида 153-учрашувни ўтказди. У 79 та голдан ташқари 52 та голли узатмани ҳам амалга оширган. 

Эслатиб ўтамиз, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду португалия терма жамоаси сафида 111 та гол урган ҳолда Гиннес рекордлар китобидан жой олганди..


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Криштиану Роналду Пеле FIFA

Баҳолаганлар

481

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг